Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шундай қилиб мушриклар шармандаларча мағлуб бўлди. Уларнинг лашкарбошиси Молик ибн Авф Тоифга қочиб кетди ва у ерда яширинди. Оллоҳ Таоло мўминларга катта ғалаба берди. Бу ҳақда Оллоҳ Таолонинг ушбу ояти нозил бўлди:


لَقَدْ نَصَرَكُمُ اللَّهُ فِي مَوَاطِنَ كَثِيرَةٍ وَيَوْمَ حُنَيْنٍ إِذْ أَعْجَبَتْكُمْ كَثْرَتُكُمْ فَلَمْ تُغْنِ عَنْكُمْ شَيْئًا وَضَاقَتْ عَلَيْكُمُ الأَرْضُ بِمَا رَحُبَتْ ثُمَّ وَلَّيْتُمْ مُدْبِرِينَ -25,
ثُمَّ أَنزَلَ اللَّهُ سَكِينَتَهُ عَلَى رَسُولِهِ وَعَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَأَنزَلَ جُنُودًا لَمْ تَرَوْهَا وَعَذَّبَ الَّذِينَ كَفَرُوا وَذَلِكَ جَزَاءُ الْكَافِرِينَ -26,
– „Оллоҳ сизларни кўп ўринларда ғолиб қилди. Ҳунайн кунини эсланглар! Ўшанда сизларни сонларингизнинг кўплиги мағрур қилиб қўйган эди. Аммо бунинг сизларга фойдаси бўлмади. Сизларга кенг ер торлик қилиб қолди. Сўнг орқага қараб қочдингиз. Кейин Оллоҳ пайғамбарига ва мўминларга ўз томонидан хотирижамлик ҳамда сизлар кўрмайдиган бир лашкар туширди ва кофирларни азобга дучор қилди. Кофирларнинг жазоси шудир“.            [9:25-26]

Мусулмонлар жуда кўп ўлжаларни қўлга киритишди. Йигирма икки мингта туя, қирқ мингта қўй, тўрт минг уқия кумуш ўлжа олинди. Мушриклардан жуда кўп одам ўлдирилди. Уларнинг бола-чақалари ва хотинларидан олти мингтаси асирга олинди. Уларни қўриқлаб Жиърона водийсига олиб боришди. Мусулмонлардан ҳалок бўлганларнинг сони эса ҳисобланмади. Бироқ улар ҳам жуда кўп эди. Сийрат китобларида бу урушда мусулмонлардан икки қабила бутунлай йўқ бўлиб кетгани ва уларга Расулуллоҳ с.а.в. жаноза ўқиганлари зикр қилинган. Расулуллоҳ бу ўлжалар ва асирларни Жиъронада қолдириб Молик ибн Авф мағлуб бўлгандан кейин яшириниб олган Тоифни қамал қилдилар. Тоиф Сақиф қабиласига қарашли шаҳар бўлиб, қалъаларнинг мудофаа истеҳкомлари пухта ишланган эди. Тоифликлар қамал урушини жуда яхши билар ва катта бойликка эга эдилар. Сақиф одамлари найза отишга моҳир эди. Улар найза отиб мусулмонларнинг бир қанчасини ўлдиришди. Бу қалъаларга ёриб кириш мусулмонлар учун қийин бўлди. Шунинг учун душман қалъаларидан узоқда жойлашишди ва Оллоҳ уларга ва душманларига нима кўрсатишини кутиб туришди. Расулуллоҳ с.а.в. Бану Давс қабиласидан Тоифга манжаниқлари билан зарба бериш учун ёрдам сўрадилар. Улар қамалнинг тўртинчи куни яроғлари билан келди. Кейин мусулмонлар Тоифга ҳужум қилишди. Манжаниқлар билан отишди, даббобалар остига бир қанча мусулмонлар кириб, Тоиф деворларини ёриш учун боришди. Лекин улар устига қамалдагилар қиздирилган темирларни ташлашди, бундан даббобалари ёниб унинг остидагалар қочиб қолишди. Сақиф найза отиб, уларнинг бир қисмини ўлдирди. Мусулмонлар Тоифга кира олмадилар. Кейин Сақиф таслим бўлиши учун шаҳар ташқарисидаги токларни кесиб ёқа бошлашди. Лекин у таслим бўлмади. Бу пайтда

 

82-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203